Беларусь 73 мамлакат фуқароларига визасиз кириш ва коронавирусга қарши эмланиш имкониятини беради

MINSK. BELTA - Kazinform - 2021 йил 15 июлдан бошлаб 73 мамлакат фуқаролари коронавирус инфекциясига қарши эмланиш учун Беларусь Республикасига 5 кун давомида визасиз кира олишади, деб хабар беради Kazinform BELTAга асосланиб.
None
None

«Бу Беларусь Президенти Александр Лукашенко томонидан 1 июлда имзоланган 251-сонли Фармонда кўрсатилган», - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Чет элликларни COVID-19га қарши эмлашни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тиббиёт муассасаларида ўтказиш режалаштирилган.

Вазирлар Кенгаши томонидан чет элликларни эмлаш тўғрисидаги аризаларни йиғиш, кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот тизимининг ишлаш тартиби ва ушбу фуқароларнинг Беларусьга кириш қоидалари тасдиқланди.

Эмлаш бўйича тасдиқланган қоидалар (ахборот тизимидаги аризаларни йиғиш ва кўриб чиқиш, хизмат кўрсатиш гувоҳномасини тўлдириш ва эмлаш) барча хорижий давлатларнинг фуқароларига, шу жумладан бошқа сабабларга кўра Беларусьга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлганларга нисбатан қўлланилади.

Аввалроқ Беларусь 2021 йил охирига қадар ўз вакцинасини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар