08:25, 04 Август 2021 | GMT +5
Бельгияда 12 ёшли қизга эмлаш гувоҳномаси топширилди
BRÚSSEL. Kazinform – Брюссельдаги «Хэйзель» эмлаш марказида 12 ёшли Сара исмли қиз коронавирусга қарши вакцинанинг 250 мингинчи дозаси билан тантанали равишда эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Душанба куни шаҳар мэри Филипп Клоуз Сарани табриклади ва унга эмлаш гувоҳномасини топширди. Тақдирлаш маросими видеосини Ф. Клоуз Тwиттер да жойлаштирган.
Бельгияда 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни ўз ихтиёри билан эмлаш мумкин. Эмлаш учун боланинг ота -онаси (васийлари) ёки уларнинг ёзма рухсатномаси бўлиши шарт.
2 август ҳолатига кўра, Бельгияда 8 миллион киши COVID-19 вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланган. Бундан ташқари, тахминан 7 миллион (6 826 579) одам вакцинанинг иккала компоненти билан эмланган. Бу Бельгия аҳолиси катта ёшдагиларининг 73,4 фоизини ва умумий аҳолининг 59,3 фоизини ташкил қилади.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков