Байрам муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик куни ва Янги йил байрамлари муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар беради Kazinform мухбири «Жолаушилар тасимали» АЖга ҳавола қилиб.
None
None

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «Нур-Султан-Атбасар» йўналишида № 6803/6804 электр поезди 2019 йил 17 ва 31 декабрь кунлари, 2020 йил 7 январь куни; «Нур-Султан-Павлодар» йўналишида № 7502/7501 электр поезди 2019 йил 14 ва 28 декабрь кунлари, 2020 йил 4 январь куни, «Нур-Султан-Павлодар» йўналишиди № 7510/7509 электр поезди 2019 йил 13, 15, 17, 30 ва 31 декабрь кунлари, 2020 йил 3, 4, 7 январь кунлари қатнайди.

Шунингдек, «Алматы-Новосибирьск» йўналишидаги №301/302 йўловчилар поездининг бир марталик қатнови амалга оширилади. Алматидан 2020 йил 2 январида, Новосибирьск шаҳридан 4 январьда йўлга чиқади.

Аввал хабар қилганимиздек, байрам кунлари компания яна тўртта йўналиш бўйича («Алмати-2-Чимкент», «Алмати-2-Туркистон», «Манғистау-Бейнеу», «Нур-Султан-Шу») қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйганди.

Поездлар жадвали бўйича тўлиқ ахборотни 105 ягона маълумотлар хизматидан олиш мумкин (стационар телефондан қўнғироқ илиш текин).

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар