Байрам арафасида пойтахтимизда 22 чақалоқ туғилди
Байрам арафасида дунёга келган чақалоқларнинг оналарини шаҳар ҳокими ўринбосари Бақтияр Макен табриклади.
«Ажойиб байрам куни туғилган чақалоқларнинг умри узоқ бўлсин! Эл-юртига ҳалол меҳнат қилувчи азамат бўлиб вояга етсин. Биринчи Президент куни муносабати билан табриклаш учун махсус келдик», - деди Б. Макен.
Бахтли оналарга гўдакларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.
«Тунги 00:00дан бери бизнинг марказимизда 10 чақалоқ туғилди. Беш нафари ўғил бола, беш нафари қиз бола. Туғруқ жараёнларининг барчаси яхши якун топди, кичкинтойлар ҳам, оналари ҳам ўзларини яхши ҳис қилмоқда», - деди Нур-Султон шаҳар №2 кўп профилли шифохона директори Иван Ли.
Таъкидлаш жоизки, байрам арафасида туғилган 22 чақалоқнинг 11 нафари ўғил бола, 11 нафари қиз бола.
Муаллиф: Марлан Жиембай