13:32, 27 Март 2024 | GMT +6
«Бауырына салу» фильми халқаро кинофестивалда бош совринни қўлга киритди
KHANTY-MANSIYSK. Kazinform – «Дух огня» 22-халқаро кинофестивалининг бош мукофоти Қозоғистоннинг «Бауырына салу» фильмига топширилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бош совринни қўлга киритган фильм сценарий муаллифи ва режиссёри Асхат Кучинчиреков.
“Бу қозоқ халқининг кўчманчи маданиятини тараннум этувчи фильм. Кўчманчилар йўналишида бундай совринни қўлга киритиш жуда муҳим ва таъсирли”, – дейди бош совринни қўлга киритган режиссёр.