Бакуда Туркистоннинг туристик салоҳияти таништирилди

None
None
BAKÝ. Kazinform – Баку шаҳрида Туркистоннинг туристик салоҳияти таништирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Озарбайжон пойтахтида Туркистон вилоят туризм бошқармаси «Turkistan Tourism Center» ахборот маркази томонидан «Туркистон вилояти кунлари» тадбирини ташкил этилди.

Тадбирда Қозоғистон делегацияси вакиллари Буюк Ипак йўлида алоҳида ўрин тутадиган Туркистон шаҳрига вилоят маркази статусининг берилиши шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга катта ижобий таъсир кўрсатганлиги таъкидланди. Бугунги кунда шаҳар туристларни жалб қилиб, туристик бизнес вакиллари ва хусусий инвесторларнинг ҳудудга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.

Тадбирда туристик компаниялар, туризм соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар, туристлар ассоциацияси, Баку миллий маданият жамғармаси ва давлат идроалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан ягона туристик маршрутлар ташкил қилиш орқали Туркистонга туристларни жалб қилишга замин яратиш мақсади кўзланди.

Муаллиф: Балнур Қожагелди

Сўнгги хабарлар
telegram