17:30, 25 Апрель 2025 | GMT +5
БААнинг янги авиакомпанияси 1 июндан Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди
ASTANA. Kazinform – 2025 йил 1 июндан БААнинг янги «Air Arabia Abu Dhabi» авиакомпанияси Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига киради. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

“Авиакомпания Абу-Даби-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 3 та рейс (сешанба, жума ва якшанба кунлари) билан тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирган”, — дейилади хабарда.
Фуқаро авиацияси қўмитаси Қозоғистон ва БАА ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.