БААдаги қирғизистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини имтиҳонсиз алмаштиришлари мумкин
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида 2025 йил 14 апрелда имзоланган ҳайдовчилик гувоҳномаларини имтиҳонсиз ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги келишув бугундан бошлаб кучга кирди, деб хабар беради КАВАР.

Транспорт воситаларини ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш бўйича давлат агентлигининг маълумотига кўра, энди БААда қонуний яшовчи Қирғизистон фуқаролари миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини қўшимча ўқув курслари ва имтиҳонларсиз БАА гувоҳномаларига алмаштиришлари мумкин.
Худди шундай имконият Қирғизистонда бўлган БАА фуқаролари учун ҳам амал қилади.
Бу келишувнинг мақсади — фуқаролар ҳаракатини енгиллаштириш, икки давлатнинг расмий идоралари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва транспорт ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Гувоҳномани алмаштириш учун зарур ҳужжатлар:
БААдаги Қирғизистон фуқаролари учун:
- Қирғизистон фуқаролигини тасдиқловчи паспорт;
- БААда яшаш рухсатномаси (амалдаги);
- Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- Тиббий маълумотнома.
Қирғизистондаги БАА фуқаролари учун:
- БАА фуқаросининг паспорти;
- Қирғизистонда яшаш рухсатномаси;
- Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- У-083 шаклидаги тиббий маълумотнома.
Эътибор бериш лозимки, алмаштириш вақтида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг оригинал нусхалари қайтариб олинмайди. Қўшимча маълумотни Қирғизистон ва БААнинг консуллик муассасаларидан олиш мумкин.