Аёллар экипажи космосга учишга тайёрланмоқда

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда биринчи марта аёллар экипажи коинотга учади, деб хабар беради Jibek Joly телеканали.

экипаж аъзолари
Фото: Jibek Joly

Экипаж аъзолари — Юлия Бакирова, Асем Қуандиқ, Дарья Комарова ва Линара Жадигерова.

Тўрт нафари ҳам Аэрокосмик қўмита қошидаги ташкилотлар ходимларидир.

Улар 10 кунни космик кема нусхасига ўхшаган махсус ер модули-симуляторида ўтказади.

У космонавт, Қозоғистон қаҳрамони Айдин Аимбетов ташаббуси билан Eurasian Ventures Group компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Астанадаги Миллий коинот марказида SANA-1» ноёб тадқиқот лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу модул космик парвоз каби таассурот қолдиради.

Шунингдек, Туркий Давлатлар Ташкилоти ўз байроғини коинотга юбориши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар