Айдар Абилдабеков ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг Савдо қўмитаси раиси этиб тайинланди

None
Фото: t.me/Kzgovernment
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазирининг буйруғи билан Айдар Ахметбекули Абилдабеков Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Савдо қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Айдар Абилдабеков 1970 йилда туғилган.

Е. Бокетова номидаги Қарағанди давлат университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1996 йилда тижорат тузилмаларида бошлаган, савдо соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган.

1998-2009 йилларда Қозоғистон Республикаси божхона органларида ишлаган.

2010-2022 йилларда Қозоғистон Республикаси статистика органларида ишлаган: Қозоғистон Республикаси Статистика агентлиги Хизматлар статистикаси бошқармаси бошлиғи, Алмати шаҳар статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган, Жанубий Қозоғистон ва Туркистон вилояти, Алмати шаҳри Статистика бошқармаларига раҳбарлик қилган.

2022 йил февраль ойидан ҳозирга қадар Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги Савдо қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Сўнгги хабарлар
telegram