Австрияликлар жамоат транспортида "иқлим чиптаси" билан саёҳат қилишади

Транспорт
Фото: euronews.com

Австрияда исталган жамоат транспортидан фойдаланиш имконини берувчи “иқлим чиптаси”га йиллик обуна мавжуд. Режага кўра, у шахсий автомобиль нархидан анча арзон бўлади, деб хабар беради Kazinform ХАА Еuronewsга таяниб.

Австрия ҳукумати атроф-муҳитга етказиладиган зарарни камайтириш учун фуқароларни жамоат транспортида юришга ундади.

Шу мақсадда аҳолига KlimaTicket – мамлакат бўйлаб поездлар, автобуслар, трамвайлар ва метролардан чексиз фойдаланиш имконини берувчи саёҳат чиптасининг йиллик обунаси таклиф этилди.

Катталар учун обуна нархи йилига 1095 еврони ташкил этади, бу кунига уч еврога тўғри келади. Кўпчилик бу ёқилғи нархининг ошиши фонида яхши келишув деб ҳисоблайди.

“Иқлим чиптаси” Австрияда икки йилдан бери сотувга қўйилган. Аммо бугунги кунда аҳолининг атиги 3 фоизи уни сотиб олган.

Гарчи австрияликлар Европа Иттифоқидаги бошқаларга қараганда поездлардан тез-тез фойдаланишса ҳам, мамлакатнинг баъзи қисмлари, айниқса тоғли ҳудудларга кириш имкони йўқ.

Verkehrsclub Österreich нодавлат ташкилоти маълумотларига кўра, “иқлим бўйича саёҳат чиптаси” жамиятда машҳур бўлган.

“Сўров шуни кўрсатдики, одамлар уни сотиб олишининг асосий сабаби ҳар сафар саёҳат қилганларида чипта ҳақида қайғурмасликлари, яъни қулайлигидир. Агар сизда талон бўлса, жамоат транспортидан исталган жойда бемалол фойдаланишингиз мумкин. Менимча, Европадаги ҳар бир транспорт оператори бунга интилиши керак”, – деб тушунтирди Verkehrsclub Österreich вакили Михаэль Швендингер.

Сўнгги хабарлар
telegram