Австралияда коронавирусга қарши эмланиши зарур бўлган мутахассисликлар рўйхати кенгайтирилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Австралиянинг бош вазири Скотт Моррисон мамлакатда бир қатор мутахассислар учун COVID-19 га қарши эмланиш мажбурияти жорий этилишини эълон қилди.
None
None

Бу ҳақда Бош вазирнинг 28 июн куни бўлиб ўтган Миллий кабинет йиғилиши якунлари бўйича баёнотида айтилган, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссиясининг Telegram -каналига асосланиб.

«Кексаларни парвариш қиладиган ҳар қандай муассаса одамларни ёлламасдан олдин уларнинг COVID-19 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши керак. Минтақалар ва Ҳамдўстликнинг тегишли идоралари унга риоя қилинишини назорат қилиб боришлари шарт «, дейилади хабарда.

Бош вазир таъкидлашича, қариялар уйлари, ногиронлар ва қариялар учун мўлжалланган интернатларнинг барча ходимлари эмлашнинг биринчи дозасини 2021 йил сентябр ойининг ўрталаридан кечиктирмасдан олишлари керак.

Миллий кабинет, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмланиши керак бўлган фуқаролар рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Яқин келажакда унга давлат карантин тизими ходимларини қўшиш режалаштирилган. Кейинги босқичда аэропортлар ва авиация инфратузилмасининг барча ходимлари, шунингдек минтақалараро юкларни ташиш ва қазиб олиш тизимида ишлайдиган фуқаролар рўйхатга киритиладилар.

Сўнгги хабарлар