Август ойида Туркистонда олма дарахти гуллади
Ижтимоий тармоққа Ғани Назарбек исмли ижтимоий фаол томонидан гуллаган олма дарахти сурати юкланган.
Унинг сўзларига кўра, Туркистон шаҳридаги «йўл ости» номи билан машҳур бўлган кичик туманида хусусий уйдаги мевали дарахт бу йил иккинчи марта гуллаган. Биринчи мевасини берган олма дарахти қисқа вақтдан кейин иккинчи марта гуллади.
«Табиатшунослик» илмий-тадқиқот институти директори Нуғман Аралбайнинг айтишича, бу ҳолат субтропик минтақаларда кузатилади.
«Бу олма дарахтининг кўчати Ўзбекистон, Тожикистон ва ҳатто Эрондан олиб келинган бўлиши мумкин. Шунинг учун у иссиқ жойларда яна гуллайди. Яқинда Алматида олма дарахти иккинчи марта гуллаганини эшитдим», – деди у.
Айни пайтда интернетда эълон қилинган постни шарҳловчилар табиат ҳодисасидан ҳайратга тушганларини билдиришди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев