Аustralian Оpen–2023 финалига чиққан Елена Рибакина 1 миллион доллардан ортиқ даромад ишлаб топди

ASTANА. Kazinform – Австралия очиқ чемпионати финалига чиққан Қозоғистоннинг биринчи ракетка Елена Рибакина 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ даромад ишлаб топди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, яккалик баҳсларида финалга чиққан теннисчига 1,12 миллион доллар мукофот берилади.

Финал ғолиби 2,05 миллион доллар олади.

Маълумки, Е. Рибакина жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Павлюченкова билан бирга 1/8 финалга чиқди. Бунинг учун 47 минг доллар улар ўртасида тенг тақсимланади.

Умуман олганда, қозоғистонлик теннисчи 1 миллион 143,5 минг доллар ишлаб топган.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина илк бор Australian Open финалига чиқди.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram