Атираулик 12-синф ўқувчиси АҚШнинг 6 та университетидан ўқишга таклифнома олди

Амина Қурбанова
Фото: Kazinform

ATYRAÝ. Kazinform –Атирау шаҳридаги NIC мактабининг 12-синф ўқувчиси АҚШнинг 6 та университетидан мусиқа саноати бўйича ўқишга таклифнома олди.

Атираулик ёш қиз Амина Қурбанова NIC мактабининг 12-синфида ўқийди. Унинг вокал қобилиятига Американинг Berklee College of Music, Drexel University, University of the Pacifi, Appalachian State University, Loyola University New Orleans, University of Hartford каби университетлари қизиқиш билдирмоқда.

Атирау шаҳридаги кимё-биология йўналиши бўйича NIC интеллектуал мактабининг раҳбарларининг сўзларига кўра, таълим муассасасининг 15 нафар битирувчиси хорижда олий таълим олмоқда. Бу йил 12 нафар битирувчи хорижий олий ўқув юртларидан таклифнома олди.

Сўнгги хабарлар