12:31, 08 Ноябрь 2022 | GMT +5
Атирауда 8 та осетр балиқлари ва қора икра ишлаб чиқариш корхонаси очилади
ATYRAU. Kazinform – Қозоғистон Атирау вилоятида 8 та осетр ва қора икра етиштирувчи корхона очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Атирау вилояти жамоатчилиги билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
«Жайиқ ва Қиғаш дарёларида сув сатҳи пасайиши жиддий муаммога айланди. Ҳозир икки дарёнинг соқасида сувнинг чуқурлиги бор-йўғи 30-40 сантиметрни ташкил этади. Бу ҳолат осетр балиқларининг уруғланишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун ҳукумат ушбу дарёларнинг соқаларини чуқурлаштиришни таъминлаши керак. Ҳокимият балиқ заҳираларини сақлаб қолиш учун браконерларга қарши курашни кучайтириши керак. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда браконерлик бўйча 2,5 минг маъмурий, 52 та жиноят иш қўзғатилган. Ноқонуний овланган 14 тонна балиқ мусодара қилинди. Афсуски, бундай қонунбузарликларга чек қўйилмаяпти. Демак, табиатни муҳофаза қилиш бўйича масъул органлар фаолиятида камчиликлар бор»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент Атирау вилоятида яна 8 та балиқчилик ва қора икра етиштириш корхонасини очиш режалаштирилганини маълум қилди.
«Атирау вилоятида осетр балиқларини етиштирувчи ва қора икра ишлаб чиқарувчи иккита фермер хўжалиги мавжуд. 2025 йилгача яна 8 та шундай корхона очиш режалаштирилган. Бундай хўжаликни ривожлантириш учун қулай сармоявий муҳит яратилиши керак. Шунингдек, ушбу вазифаларни бажариш учун балиқчилик мутахассисларига эҳтиёж бор. Бу ишга ёшларни кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Шундагина ёшларда бу соҳага қизиқиш ортади. Бундан ташқари, ҳукумат ёрдам бериши керак. Бу ҳудудда балиқчиликни ривожлантириш маҳаллий ҳокимият органлари олдидаги асосий вазифалардан бири бўлиши керак. Ҳукумат бу борада вилоятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши керак»
, – деди Давлат раҳбари.