Атирау вилоятида 22 чет эллик Қозоғистондан депортация қилинди

ATYRAU. Kazinform - Атирау вилоятида 22 нафар чет эллик мамлакатдан чиқариб юборилди, деб хабар бермоқда Kazinform Polisia.kzга асосланиб.
None
None

Атирау полициячилари 5-12 июл кунлари бўлиб ўтган «Ноқонуний - 2021» тезкор-профилактика тадбирининг натижаларини сарҳисоб қилдилар. Тадбир натижасида 1381 та миграция қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди.

Миграция қонунчилигини бузган 1063 нафар чет эллик ёки ҚР фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. 22 нафар чет эллик мамлакатдан депортация қилинди.

Чет элликларни ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни ноқонуний ёллаган жисмоний ва юридик шахслар аниқланди. Шу сабабли Қозоғистон Республикасининг 318 фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, тадбир давомида ички ишлар идоралари ходимлари қурилиш объектларида ноқонуний равишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз ишлаётган 188 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросини аниқладилар. Айни пайтда чет элликлар қабул қилиш ва тақсимлаш бўлимига жойлаштрилган.


Сўнгги хабарлар