Атирау университетлари Туркияда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабаларни қабул қилишга тайёр

Атирауда иккита олий ўқув ўрни мавжуд. Улардан бири Х.Досмухамедов номидаги университет, иккинчиси С.Отебаев номидаги нефт ва газ университетидир.
Туркиядаги фавқулодда вазият туфайли икки университет раҳбарияти ушбу мамлакатда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабаларга ўқишни давом эттириш имкониятини бермоқчи.
Масалан, С.Отебаев номидаги нефт ва газ университети ректори Гулзада Шакуликованинг сўзларига кўра, хорижда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар олий ва олий таълимдан кейинги барча таълим йўналишлари бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.
Х.Досмухамедов номидаги Атирау университетида яқин орада Туркияга ўқишга боришга ҳозирлик кўраётган талабалар ҳам бор.
«Бизнинг магистрантимиз зилзила эпицентридан узоқда жойлашган Чанаккала шахрида таҳсил олади. Шунинг учун у ўқишни ўша давлатда давом эттирмоқчи.
Икки талаба Ерзурум және Нийде шахарларида ўқиши керак эди. Туркиядаги фавқулодда вазият туфайли бу талабаларнинг ота-оналари қандай қарор қабул қилишлари ҳозирча маълум эмас», - дейди мазкур университетнинг халқаро алоқалар ва халқаролаштириш бўлими бошлиғи Қарлиғаш Аширханова.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 17 мингдан ошди, 72 мингга яқин киши жароҳат олди. Мактабларда дарслар 20 февраллгача тўхтатилди.
7 февраль куни қозоғистонлик қутқарувчилар бўлган самолёт Туркияга жўнаб кетди. Иккинчи гуруҳ 8 февраль куни етиб борди. Аввалига Қозоғистон самолёти билан 16 нафар, Туркиядан иккинчи самолётда 64 киши мамлакатимизга олиб келинган.
7 февраль куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Туркиядаги 19 нафар қозоғистонлик талаба мамлакатга қайтишини маълум қилди.
Муаллиф: Бек Мустафа