09:31, 18 Февраль 2023 | GMT +5
Ҳатайда 278 соат вайроналар остида қолган 45 ёшли эркак қутқарилди
XATAY. ANADOLY-Kazinform – Туркиянинг Ҳатай провинциясида содир бўлган зилзиладан 278 соат ўтиб, вайроналар остидан бир киши тирик ҳолда топилди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

45 ёшли Ҳакан Ясиноғлу ўн бир кундан бери Дефне туманида қулаган бино остида ётган.
Қидирув-қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уй вайроналари остида тирик одам борлигини аниқлади.
Қутқарувчилар вайроналарни демонтаж қилишди, натижада бир эркак киши қутқариб олинди.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 38 мингдан ошди.
6 феврал куни эпицентри Қаҳраманмарашда 7 баллдан юқори бўлган иккита зилзила қайд этилди. Мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ер ости силкинишлари кузатилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36,1 минг кишидан ошди.
Фото: aa.com.tr