«Атамекен» фаолиятининг функционал таҳлили ўтказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси фаолиятининг функционал таҳлили ўтказилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича фаолиятининг функционал таҳлилини ўтказиш режалаштирилган. Бу борадаги ишлар натижасида Миллий палата фаолияти кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга қайта йўналтирилади», - деди Алибек Қуантиров.

Вазирнинг сўзларига кўра, бунинг учун Миллий тадбиркорлар палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ишлаб чиқилади.

«Бу кучли ва рақобатбардош кичик ва ўрта бизнесни шакллантиришнинг қўшимча институционал воситасига айланади», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар