11:21, 20 Февраль 2020 | GMT +6
Atameken Business телеканалида энди янгиликларни виртуал бошловчи олиб боради
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон телевизиясиида биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди, деб хабар беради Kazinform.
Антиқа янгиликни Atameken Business телеканали тақдим этди. Роботнинг прототипи – таниқли актёр Санжар Мади. Бу ҳақда телеканал директори Қанат Сахария ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Бизнинг Atameken Business телеканали Қозоғистонда илк маротаба i-Sanj виртуал бошловчи дастурини яратди. Эътиборлиси шундаки, дастур тўлиқ Қозоғистонда ишлаб чиқарилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 йилга яқин вақт кетди. Биз сунъий интеллектни телевизияга киритиш орқали келажакка шаҳдам қадамлар билан боряпмиз», - деди у.
i-Sanj ҳар куни 14:00да «Дневной формат» дастуридаги Bloomberg эксклюзив шарҳини олиб боради.