Астаналик сузувчи Адилбек Мусин Осиё чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти бўйича XI Осиё чемпионати давом этмоқда. Астаналик сузувчи Адилбек Мусин мусобақанинг учинчи кунида олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Астана мерияси расмий сайтига таяниб.
Адилбек Мусин 50 метрга баттерфляй усулида сузишда 23,74 натижа кўрсатди ва бу энг тез кўрсаткич бўлди. Мусобақа якунида астаналик спортчи олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлди.

“Бундан ташқари, 4х100 метрга аралаш эстафета баҳсларида Мусин, Галимжан Кенжебек, София Абубакирова ва София Сподаренколар иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди”, — дейилади хабарда.

Уч кунлик мусобақа якунларига кўра, қозоғистонлик сузувчилар еттита медални — битта олтин, тўртта кумуш ва иккита бронзани қўлга киритди.