Астаналик олимлар гуруч қобиғи ва маккажўхори ўзагидан қон босимини туширадиган дори синтез қилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Назарбоев университетининг (NU) Инженерия ва рақамли фанлар мактабида фаолият юритаётган олимлар гуруч қобиғи ҳамда маккажўхори ўзагидан қон босимини пасайтириш хусусиятига эга бўлган дори моддасини синтез қилишга муваффақ бўлди. Лойиҳага профессор Нуршат Нуражи раҳбарлик қилган. Айни пайтда муаллифлар дори моддасини тижоратлаштириш имкониятларини ўрганмоқда.

Астаналық ғалымдар күріш қауызы мен жүгері өзегінен қан қысымын түсіретін дәрі синтездеді
Коллаж: Kazinform/Freepik/Сh.asia

NU олимлари аввалроқ нефтьдан тайёрланадиган дори воситаларини тирик организмлар қолдиғидан олиш устидаги ишлари ҳақида маълум қилган эди. Ушбу ёндашув биомасса асосида дори тайёрлаш имконини беради. АҚШ Энергетика вазирлиги ҳам ўсимликлардан олинадиган 12 та асосий молекулани саноатда тўлиқ жорий этса, нефтьга бўлган эҳтиёж анча камаяди, деб ҳисоблайди.

Астаналық ғалымдар күріш қауызы мен жүгері өзегінен қан қысымын түсіретін дәрі синтездеді
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Қозоғистонлик олимлар биомасса сифатида ўт-ўлан, дарахт, сув ўтлари, ҳайвон, балиқ ва қуш тўқималари, суяк, жун, тери қолдиқларини қайта ишлаш имкониятларини ўрганган. Бунда маълум бир хомашёни реакторда қизитиб, кимёвий реакция орқали керакли моддалар ажратиб олинади.

Астаналық ғалымдар күріш қауызы мен жүгері өзегінен қан қысымын түсіретін дәрі синтездеді
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Айнан шу усул орқали Минавар Шаймардан бошчилигидаги гуруҳ маккажўхори ўзаги ва гуруч қобиғини қайта ишлаб, гипертонияга қарши дори моддасини яратди. Бу модданинг тиббиётдаги номи – празозин. У қон томирларни кенгайтириш, юрак фаолияти сусайган беморлар ҳолатини енгиллаштириш, простата бези муаммоларида, стресс ҳолатларида фойдаланилади.

Астаналық ғалымдар күріш қауызы мен жүгері өзегінен қан қысымын түсіретін дәрі синтездеді
Фото: М. Шаймарданнинг шахсий архивидан

Гуруҳ раҳбари Минавар Шаймарданнинг таъкидлашича, ушбу натижага эришиш учун уч йил вақт сарфланган.

“Маккажўхори ва гуручни танлашимизга сабаб – улар таркибида гемицеллюлоза мавжуд. Бу моддадан фойдали кимёвий элементларни ажратиб олиш мумкин. Биз маккажўхори ўзагини майдалаб, махсус кислоталар билан қайта ишлаб, керакли молекулани олдик. Гуруч қобиғи билан ҳам худди шундай тажриба ўтказдик ва яхши натижага эришдик. Кейин Англияда тайёрланган махсус қурилма орқали тўрт босқичли кимёвий реакцияни амалга ошириб, тайёр маҳсулотни олдик”, – дейди у.

Айни қурилма ишлаб чиқарувчиси – Англия компанияси – қозоғистонлик олимлар ютуғи ҳақида LinkedIn тармоғида маълумот берган.

Астаналық ғалымдар күріш қауызы мен жүгері өзегінен қан қысымын түсіретін дәрі синтездеді
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Синтез қилинган модданинг молекуляр тузилиши ядровий магнит резонанси (NMR) ёрдамида тасдиқланган. Энди олимлар дори таркибида зарарли ёки токсик моддалар йўқлигини, унинг стандартларга мослигини исботлашлари керак. Препарат клиник синовдан ўтказилиши шарт эмас, чунки унинг бошқа шакллари тиббиётда аллақачон фойдаланилади.

Лойиҳа тижоратлаштириш босқичида, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Олимлар, шунингдек, гуруч қобиғи ва маккажўхори ўзагидан фуросемид дори воситасини ҳам синтез қилиш ишларини якунлаш арафасида.

Минавар Шаймардан
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Қон босими муаммоси Қозоғистонда ҳам кенг тарқалган. ҚР Бош вазири Олжас Бектеновнинг танловидаги 87 лойиҳа орасида бизнинг икки лойиҳамизга давлат даражасида кўмак бериш зарурлиги таъкидланди”, – дейди Минавар Шаймардан.

Минавар Шаймарданнинг таълим йўли Хитой пойтахти Пекинда умумий кимё йўналишида бошланган. Кейин Қозоғистонга кўчиб келиб, аль-Фарабий номидаги Қозоғистон миллий университетида магистратурани тамомлаган. Докторантурани эса Қозоқ-Британия техник университетида тамомлаган. Ушбу биомасса лойиҳасида у сўнгги уч йилдан бери иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар