Астанага “Турк дунёсининг молиявий маркази” мақоми берилди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммитини ўтказиш доирасида Астана шаҳрига туркий дунё молия маркази мақомини бериш ташаббусини ТДТ давлатлари қўллаб-қувватлаганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
![Астана Астана](/static/img/plug.webp)
Давлат раҳбари мамлакатнинг ТДТга раислиги ҳақида гапирар экан, ҳудудлараро савдони кенгайтириш, иқтисодиётга сармоя киритиш зарурлигини таъкидлади.
“Бу борада Туркий инвестиция фонди алоҳида ўрин тутади. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун “яшил” молиялаштириш бозорини ривожлантириш зарур. Маълумки, Қозоғистон Туркий “яшил” молиявий кенгаш тузишни таклиф қилган. Астанага туркий дунёнинг молиявий маркази мақомини бериш ташаббуси қўллаб-қувватланди”, – деди Президент.
Мақом бериш тўғрисидаги қарор 2021 йилда Истанбул саммитида тасдиқланган “Турк дунёси шаҳарларига маълум мақом бериш тўғрисидаги низом” асосида қабул қилинган. Ҳужжат ТДТга аъзо мамлакатлар шаҳарларига тегишли мақом бериш мезонларини белгилайди. Хусусан, номзод шаҳар туркий дунёнинг сиёсий, савдо, илмий ёки маданий маркази бўлиб, тарих давомида туркий цивилизация ривожида муҳим рол ўйнаган бўлиши керак эди.
Астана “молия пойтахти” сифатида бежиз танланмаган, эрта ўрта асрлардан (VIII-XVI) Астана яқинида ўғуз ва қипчоқлар қўшини бўлган. Бозоқ деб номланган шаҳар дашт карвон йўлларини бошқарадиган савдо-молия масканига айланди.
Пойтахтда биринчи марта инфратузилмани ривожлантириш ва халқаро транспорт йўлакларини молиялаштиришга қаратилган “Макон ва йўл” лойиҳасини яратиш ташаббуси эълон қилинган эди. "Ўрта йўлак" бўйлаб Caspian Integrated Maritime Solutions ва KPMC каби инфратузилма лойиҳалари Астана халқаро молия марказида (АХММ) тузилган.
АХММ қошидаги Яшил молия маркази (ЯММ) Марказий Осиёдаги “Макон ва йўл” ташаббуси учун яшил инвестиция тамойиллари бўйича ҳудудий идора ҳисобланади. ЯММ ҳдудда барқарор молиялаштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Марказ кўмагида Қирғизистонда дебют яшил ва ижтимоий облигациялар чиқарилди.
Астана жаҳон молия марказининг Global Financial Centres Index индексига кўра Шарқий Европа ва Марказий Осиёда етакчи ҳисобланади. Шаҳарнинг рейтингга киритилишига сармоядорлар ва бизнес учун молиявий марказ вазифасини бажарувчи ҳамда Марказий Осиё ва ундан ташқарида компаниялар ривожланиши учун экотизимни таъминловчи АХММ фаолияти ёрдам берди.
Ахборот алмашиш, ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш мақсадида АХММ Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси ТДТга аъзо мамлакатлар, жумладан Туркия ва Қирғизистон молиявий регуляторлари билан бир қатор шартномалар ва меморандумлар тузди.
Астанага туркий дунёнинг молиявий маркази мақомини бериш шаҳарнинг ҳудуддаги иқтисодий ва молиявий марказ мавқеини мустаҳкамлайди, мамлакат салоҳияти ва сармоявий имкониятларини кўрсатади.