Астанага Афғонистоннинг бизнес делегацияси келди

ASTANA. Kazinform – Кеча Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизи бошчилигидаги 210 кишидан иборат бизнес делегация Астанага келди, дея хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.
None
Фото: primeminister.kz

Аэропортда делегацияни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин кутиб олди.

Меҳмонлар орасида Афғонистон Марказий банки, йирик хусусий банклар, «Да Афганистан Брешна Шеркат» (DABS) энергетика компанияси, «Афган телеком» (AfTel) телекоммуникация компанияси, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвачилик палатаси, Савдо ва инвестиция палатаси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, саноат, транспорт-логистика, машинасозлик, тўқимачилик ва бошқа компаниялар вакиллари бор.

photo

2 август куни Қозоғистон ва Афғонистон компанияларининг тақдимотлари, В2В музокаралари бўлиб ўтади. 3 август куни бизнес-форум ўз ишини бошлайди, 4 август куни Астана аҳолиси ва меҳмонлари учун Афғонистон товарлари кўргазмаси (EXPO, Конгресс маркази) очилади. Кўргазмада Афғонистондан турли озиқ-овқатлар, мис идишлар, мармар, гиламлар, заргарлик буюмлари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 987,9 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига (474,3 миллион доллар) нисбатан 2,1 баробарга кўп. Бу борада кўрсаткичнинг қарийб 90 фоизи Қозоғистон экспортига, асосан, қайта ишланган маҳсулотларга тўғри келади. 2023 йилнинг 5 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 316,6 миллион долларни ташкил этди, шундан 310 миллион доллари Қозоғистон экспортига тўғри келди.

photo

Қозоғистон Афғонистонга озиқ-овқат, нефть-кимё, кимё, металлургия, машинасозлик соҳаларида 500 миллион доллардан ортиқ экспорт қилиш имкониятига эга.

Сўнгги хабарлар