Астанада Менделеев олимпиадаси ғолибига қанча мукофот берилади

Латвия, Озарбайжон, Болгария, Бразилия, Қирғизистон, Македония, Россия, Саудия Арабистони, Туркманистон, Туркия, Арманистон, Беларусь, Венгрия, Исроил, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сурия, Тожикистон, Хорватия, Ўзбекистон, Қозоғистон каби 21 давлатдан 116 нафар талаба иштирок этмоқда.
Таълим танлови Қозоғистон Таълим-маориф вазирлиги ҳамда Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Россиядан М. В. Ломоносов номидаги МДУ кимё факультети ва Андрей Мельниченко жамғармаси томонидан ташкил этилган.
Мазкур олимпиадада Қозоғистон номидан 15 нафар номзод иштирок этяпти. Олимпиада натижалари 6 май куни эълон қилинади.
Олимпиаданинг бронза, кумуш ва олтин медалларидан ташқари, мутлақ ғолиб академик В. В. Лунин номидаги мукофот бор.
Андрей Мельниченко жамғармаси томонидан бериладиган мукофот миқдори 2 миллион Россия рублини (тахминан 11 миллион 260 минг тенге – таҳр.) ташкил этади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай