Астанада МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Икки ҳафтадан сўнг Астанада МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Икки ҳафтадан кейин шу ерда, Астанада МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Биз қозоғистонлик ҳамкасбимиз Ҳукумат аппарати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Астанада бўлиб ўтадиган Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайёргарликни бошладик. Умид қиламизки, учрашув белгиланган кун тартибидан келиб чиққан ҳолда жуда мазмунли бўлади. Учрашувда ҳамкорлигимизни яхшилаш ва мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинади»

, - деди у МДҲ давлатлари кенгаши саммитидан сўнг ўтказилган матбуот баёнотида.

Шунингдек, у йил охирида Қозоғистон раислигида ташкилотнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.

«Бундан ташқари, 9 декабр куни Москвада Қозоғистон раислигидаги ташкилотнинг яна бир олий органи – МДҲ Иқтисодий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтишини таъкидламоқчиман»

, - деди Сергей Лебедев.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram