Астанада Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги савдо ва логистика имкониятларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Томонлар Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги савдо ва логистика имкониятларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
ҚР Бош вазирининг ўринбосари Қозоғистоннинг жанубий портлар томон савдо-иқтисодий йўналишларини диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, Покистонга/ Покистон орқали экспорт/импорт маҳсулотини олиб ўтиш долзарб ва бугунги кунда устувор аҳамиятга эга.
Ўз навбатида Х. Аван ўзи бошқараётган компания фаолияти ҳақида гапириб, транспорт-логистика соҳасидаги илғор тажрибаси билан ўртоқлашди, Қозоғистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар икки томонлама ҳамкорлик муваффақиятли бўлишига умид билдирди.