Астанада қирғиз-тожик чегарасидаги вазият муҳокама қилинади

None
BISHKEK. Kazinform – 13 октябр куни Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Россия Федерацияси билан ҳамкорликда Астанада бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити доирасида қирғиз-тожик чегарасидаги кескинлик бўйича уч томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби Ербол Султанбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси раҳбари Имомали Раҳмоннинг қўшма учрашуви Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ташкил этилди. У Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Аввал хабар қилинганидек, 12-13 октябр кунлари Астана шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити бўлиб ўтади. Унда Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарлари, Вьетнам вице-президенти ва Хитой Халқ Республикаси раисининг ўринбосари иштирок этади.



Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Фото: kabar.kg

Сўнгги хабарлар