Астанада энг муҳим қарорлар қабул қилинмоқда – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрининг тарихий аҳамияти ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Астана – дин ва диний етакчиларнинг анъаналари бирлашган шаҳар. Бундан ташқари, пойтахтимизда кўплаб қизиқарли турнирлар ва халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда, Астана шаҳрини ҳамжиҳатлик ва фаровонлик бешиги дейишга барча асослар бор.

Ҳозир Астанада Алмати, Ақмешит, Оринбор, Туркистон, Сауран, Сиғанак, Сарайшиқ кўчалари бор. Бу халқ ва давлатчилик тарихининг яққол ифодасидир. Астана мамлакатимизнинг юраги. Бу шаҳарда энг муҳим қарорлар қабул қилиняпти. Келажакда ҳам шундай бўлади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган Астана қардош шаҳарлар форумида.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар