Астанада дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform – Астанада 25-26 апрель кунлари навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Астана ҳокимлиги расмий веб-сайти.

ярмарка
Фото: Астана ҳокимлиги

Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо ва ширинликлар ҳамда бошқа товарларни сотиб олишлари мумкин.

Тадбир 25-26 апрель кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо марказида бўлиб ўтади.

Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида ярмаркага энг яқин автобус бекатидан 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-автобуслар қатнайди.

Сўнгги хабарлар