Астанада биринчи Қозоғистон-Беларусь аграр форуми бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform — Пойтахтда KazAgro/KazFarm-2025 кўргазмалари доирасида биринчи Қозоғистон-Беларусь аграр форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алексей Богданов маълум қилди.

Қазақстан мен Беларусь екіжақты әскери ынтымақтастықты арттыруда
Фото: Қазақстан Республикасы Қорғаныс министрлігі

“22-24 октябрь кунлари пойтахтда биринчи Қозоғистон-Беларусь қишлоқ хўжалиги форуми бўлиб ўтади. Ушбу тадбир сут ва гўштчилик, шунингдек, ўсимликчиликни ривожлантириш билан шуғулланувчи барча деҳқонлар учун фойдали бўлади. Тадбир учта асосий бўлим кесимида бўлиб ўтади. Биринчи бўлим чорвачилик ва ҳайвонларнинг ветеринария саломатлигига, иккинчи бўлим ўсимликчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш масалаларига, учинчи бўлим чорвачиликда ҳам, ўсимликчиликда ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминловчи машина ва ускуналарга бағишланади”, - деди элчи.

Унинг қайд этишича, форум доирасида бир қатор шартномалар имзоланади. Шартномаларнинг тахминий қиймати 50-60 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, у Қозоғистоннинг хом ашёдан юқори қўшимча қийматли маҳсулот олишга қаратилган сиёсатини юқори баҳолади.

“Бир тонна хом ашёдан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот олиш учун чуқур қайта ишлашга эътибор қаратяпмиз. Экспортимиз хом ашёга эмас, балки “Беларуссияда ишлаб чиқарилган” савдо белгиси остида чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортига йўналтирилган. Бугунги кунда Қозоғистон бу сиёсатни фаол олиб боряпти. Бу жуда тўғри. Шу мақсадда биринчи қишлоқ хўжалиги форумини ташкил қилмоқчимиз. Биз айнан шу соҳадаги тажрибамиз, ютуқларимиз ва технологияларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз. Ўйлайманки, бу ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади”, - деди Алексей Богданов.

ExpoGroup компанияси директори Шолпан Қожабаеванинг айтишича, KazAgro/KazFarm-2025 кўргазмаси бу йил 16-чи маротаба ўтказилади.

“KazAgro/KazFarm кўргазмалари Марказий Осиё ва умуман МДҲ мамлакатларидаги энг йирик ва кенг кўламли қишлоқ хўжалиги кўргазмалари ҳисобланади. Бугунги кунда кўргазмага дунёнинг 25 давлатидан 300 га яқин компания рўйхатдан ўтган. Улардан бири - Беларусь. Бундай кўргазмалар туфайли маҳаллий маҳсулотларимизни экспорт қилишга кўмаклашамиз. Биз хорижлик инвесторлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги бўғинга айланамиз”, — деди у.

 

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар