Астанада 8 март арафасида озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 7 ва 8 март кунлари пойтахтда озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлигининг расмий сайти.
Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, пироглар, пишириқлар, табиий шарбатлар, мураббо ва бошқа маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олишлари мумкин.
Бундан ташқари, 8 март арафасида ярмаркада гул маҳсулотлари сотилади - ташриф буюрувчилар янги узилган гуллар ва байрамона гулдасталарни сотиб олишлари мумкин.
Ярмарка 7-8 март кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача «Keryen Joly» савдо марказида (Алаш шоссеси, 35Б) бўлиб ўтади.
Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ярмарка бўлиб ўтадиган манзилга 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-сонли автобуслар қатнайди.