Астана жараёни: Кафил давлатлар қўшма баёнот бердилар
Астана музокаралар форматининг кафил давлатлари Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркия Республикасининг қўшма баёнотида, улар Сурия Араб Республикасининг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашлари таъкидланди. Шунингдек, Суриянинг турли ҳудудларида террористик ҳужумларнинг авж олишидан, тинч аҳоли орасида қурбонлар кўпайишидан хавотир билдирилган ва ИШИД, Жабҳат ан-Нусра / Ҳеят Таҳрир аш-Шом, шунингдек Ал -Қоидага алоқадор ташкилотлар тўла бартараф этиш йўналишида келишувларни давов эттиришларига эътибор қаратилган.
«Биз Исроилни халқаро ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ, Сурия ва қўшни давлатларнинг суверенитетига зид бўлган, минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи ҳарбий ҳужумини давом эттиришни қоралаймиз ва уни тўхтатишга чақирамиз. Биз Сурия можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмаслигига қатъий ишонамиз «, дейилади қўшма баёнотда.
Муаллиф: Марлан Жиембай