Астана ва Тошкентда юк ташишдаги муаммоларни ҳал этиш учун тезкор штаб тузилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари вакиллари ҳамда божхона органлари мутахассислари ўртасида видеоконференция форматида учрашув бўлиб ўтди.

Казахстан Узбекистан
Фото: Ақорда

“Учрашувда икки давлат ўртасида юк ташиш жараёнида юзага келадиган ҳар бир ҳолат алоҳида муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича томонлар муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун тегишли соҳа вакилларидан иборат тезкор штаб тузишга келишиб олдилар”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида божхона терминали очилади. Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабарига кўра, 6 гектар майдонда қурилган терминал замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Божхона пости ёнида меҳмонхоналар, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бир вақтнинг ўзида 350 та юк машинасини сиғдира оладиган автотураргоҳ мавжуд. Чегара постининг очилиши Қўнғирот-Бейне йўлининг қуриб битказилганига тўғри келди. Янги йўл Дауит-ата орқали ташқи иқтисодий операциялар самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Шунингдек, Афғонистон Ўзбекистондан юк ташувчилар учун тўловларни пасайтиргани маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар