19:28, 21 Октябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божхона терминали очилади
Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабарига кўра, 6 гектар майдонни эгаллаган терминал замонавий текшириш ва қайта ишлаш мосламалари билан жиҳозланган.
Жумладан, божхона пункти яқинида 350 юк автомобили учун тўхташ жойи, меҳмонхоналар, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.
Чегара ўтиш жойининг очилиши Қўнғират-Бейнеу автомобиль йўли қурилиши тугалланган кунга тўғри келди. Шунга кўра, бу “Дауит ота” орқали юк ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони Қозоғистоннинг “Жибек-Жоли” станциясига туташган Ғишткўприк назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини жорий йилда якунлайди.