20:55, 21 Октябрь 2024 | GMT +5
Афғонистон орқали юк ташаётган ўзбекистонликлар учун йўл харажатлари арзонлашади
Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юк машинасидан Афғонистон ҳудудига кириш учун олинадиган йиғим 3,5 минг афғонийгача (тахминан 53 доллар) пасайтирилади. Ҳозиргача бу 5 минг афғоний (76 доллар) атрофида эди.
Бундан ташқари, Амударё орқали ўтувчи “Дўстлик” кўпригида йўл ҳақи 12 минг афғоний (182 доллар)дан 7 минг афғоний (106 доллар)га туширилади.
Шу тариқа, Афғонистонга юк олиб ўтаётган ёки транзит орқали ўтаётган ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчилари жами 6,5 минг афғоний (99 доллар)ни тежайди.