Астана ва Токио ўртасида тўғридан-тўри парвозлар очилиши мумкин

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Япония Астана-Токио тўғридан-тўғри рейсларини қайта тиклаш ёки янги йўналишлар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ташқи ишлар вазирлиги элчихонамиз орқали парвозни қайта тиклаш ёки янги йўналишларни очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Албатта, биз бундай машҳур рейсларни қайта очишдан манфаатдормиз. Афсуски, ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман. Негаки, Япония томони билан музокаралар олиб борилмоқда», - деди Айбек Смадияров.

Департамент расмий вакили пандемия кўплаб мамлакатларнинг режаларини ўзгартирганини таъкидлади.

Шу боис ҳозир музокаралар давом эттирилмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар