18:41, 11 Декабрь 2024 | GMT +5
"Астана" ва "Челси" ўртасидаги ўйин қолдириладими - клуб раҳбарияти жавоб берди
ASTANA. Кazinform - 12 декабрь куни соат 20:30 да Алмати шаҳри марказий стадионида УEФА конференциялар лигаси доирасидаги “Астана” ва “Челси” жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Бироқ интернетда айтилган ўйин бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Аниқроғи, учрашувнинг кейинга қолдирилишига асосий сабаб сифатида Буюк Британиядаги “Дарра” довули келтирилди.
Бироқ “Астана” футбол клуби матбуот хизмати бу ахборотга раддия берди.
“Астана” клуби хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги Марказий стадионда ўйинга тайёргарлик кўрилмоқда. “Челси” футболчилари келгуси тунда Алматига учиб кетишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Астана” – “Челси” ўйинини жонли эфирда қаердан кўриш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.