12:37, 05 Декабрь 2022 | GMT +5
Астана ва Анқара ўртасида тўғридан-тўғри рейс очилди
ASTANA. Kazinform – «Астана – Анқара» йўналишидаги тўғридан-тўғри рейснинг биринчи йўловчилари ташилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Бугун, 5 декабр куни Қозоғистон ва Туркия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Туркиянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Экичи, «AnadoluJet» компаниясининг маркетинг бўйича директори Ахмет Цилдиз, «Нурсултан Назарбаев» халқаро аэропорти АЖ президенти Даулет Хамзин иштирок этди.
Астана ва Анқара ўртасидаги рейслар ҳафтасига икки марта Б-737 самолётларида амалга оширилади. Ташувчи - «Turkish Airlines» турк ҳаво йўлларининг шўъба корхонаси «AnadoluJet» ҳисобланади.
Биринчи рейслар билан 140 нафар йўловчи етиб келди ва 157 нафар йўловчи жўнаб кетди.