Астана шаҳрида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Синоптиклар эртага, 29 апрель куни Қозоғистоннинг мегаполисларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Астана шаҳри об-ҳаво маълумоти
29 апрель: ўзгарувчан булутли, кечаси ёғингарчилик (ёмғир, қор). Ғарбдан эсган шамол тезлиги 15-20 м/с, кундузи вақти-вақти билан 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
30 апрель: ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарб ва жануби-ғарбдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиқ, 2 даража совуқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
01 май: ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Жануби-ғарбдан эсган шамол тезлиги 5-10 м/сга етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Алмати шаҳри об-ҳаво маълумоти
29 апрель: ўзгарувчан булутли, кун охирида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўзгариб, 3-8 м/с тезликда эсади, кундузи 15-20 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 17-19, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.
30 апрель: ўзгарувчан булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шимоли-ғарбдан 3-8 тезликда шамол эсади, кундузи 15 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади.
01 май: ўзгарувчан булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 тезликда эсади, баъзан тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 11-13, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади.
Чимкент шаҳри об-ҳаво маълумоти
29 апрель: ўзгарувчан булутли, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарбдан эсган шамол кечаси шимоли-ғарбга ўзгариб, 8-13 м/с тезликда, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 20-22, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.
30 апрель: ўзгарувчан булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 8-13 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади.
01 май: ўзгарувчан булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шимоли-ғарбдан эсган шамол тезлиги 8-13 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.