Астана шаҳрида таэквондо бўйича Kazakhstan Open халқаро турнири бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — 14-16 август кунлари Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида халқаро рейтинг турнири бўлиб ўтади.

таэквондо
Фото: Қозоғистон таэквондо федерацияси

Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг (World Taekwondo) расмий тақвимига киритилган мусобақа учта ёш тоифасини ўз ичига олади. Унда ўсмирлар, ёшлар ва катталар иштирок этади. 750 дан ортиқ спортчи иштирокини тасдиқлади.

Турнирда Афғонистон, Арманистон, Канада, Франция, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Ўмон, Люксембург, Марокаш, Непал, Покистон, Фаластин, Хитой, Саудия Арабистони, Туркия, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва нейтрал мақомдаги (AIN) спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Турнир давомида Олимпия ўйинлари чемпионлари ва жаҳон таэквондо юлдузлари ўзаро куч синашади. Мусобақа янгиланган халқаро қоидаларга мувофиқ, KPNP K-2 тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Тадбирда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти доктор Чунгвон Чо, Осиё таэквондо иттифоқи президенти ва World Taekwondo кенгаши аъзолари иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 15 808 000 тенгени ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХХХII ёзги Жаҳон Универсиадасида Самирхон Абабакиров чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар