Астана шаҳрида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бошланди
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Ж.Ушкемпиров номидаги жанг санъари саройида эркаклар ва аёллар ўртасида қўл жанги бўйича Жаҳон кубогининг финал баҳслари бошланди.
Нуфузли мусобақада Испания, Швейцария, Марокаш, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Россия, Мўғулистон, Беларусь, Миср, Руминия, Тунис, Германия, Хитой, Таиланд, Қозоғистон каби йигирмага яқин давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Мусобақа иштирокчилари орасида жаҳон, Европа, Осиё чемпионлари, жаҳон кубоги совриндорлари ва халқаро спорт усталари бор.
Жаҳон кубоги ташкилотчилари Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Армия марказий спорт клуби ва мамлакатнинг қўл жанги ассоциацияси ҳисобланади.
Спортчилар “Мусобақа”, “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш” ва “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш 1+1” йўналишлари бўйича 10 та вазн бўйича баҳслашади.
Мусобақанинг расмий очилиш маросими соат 17:00да бўлиб ўтади.