Астана шаҳрида 20 дан ортиқ давлатнинг диний вакиллари учрашади
Астана шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг XXI йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“2023 йил 11 октябрда Астанадаги Тинчлик ва келишув саройида Сенат Раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев раислигида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг XXI йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда ислом, насронийлик, буддизм, иудаизм, ҳиндуизм, даосизм, синтоизм, баҳаийлик, шунингдек, дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан халқаро ва диний ташкилотлар вакиллари, жаҳон ва анъанавий динларнинг маънавият етакчилари иштирок этиши кутилмоқда”, - деди Айбек Смадияров вазирликдаги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Котибият йиғилиши доирасида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи ғоялари ва якуний декларациясини илгари суриш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойининг 2023-2033 йилларга мўлжалланган тараққиёт концепциясини кўриб чиқиш ва қабул қилиш режалаштирилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай