Астана шаҳрида 13 сентябрдан экология ойлиги бошланади

ASTANА. Кazinform — Астана шаҳрида 13 сентябрдан 11 октябрга қадар анъанавий “Тоза Қозоғистон: тоза Астана” экологик ойлиги бўлиб ўтади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги расмий сайти.

Астана шаҳри
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

Ойлик давомида шаҳар ҳудудини ахлатдан тозалаш, боғ ва гулзорларни, ҳовлилар ва савдо марказларини, умумий овқатланиш объектлари ҳамда бошқа ташкилотларга туташ ҳудудларни тозалаш режалаштирилган.

Экологик ойлик давомида Астана шаҳрининг олти туманида кўчатлар экилади.

Ҳокимлик барча шаҳар корхоналари, хусусий ХЭК (МЭБ), кичик ва ўрта бизнес вакиллари, кўнгиллилар ва жонкуяр аҳолини экоакцияга қўшилишга ва шаҳарни ободонлаштиришда фаол иштирок этишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, экоакциядан кўзланган асосий мақсад — шаҳар кўчалари тозалигини сақлашга жамоатчилик эътиборини қаратиш ва экологик маданиятни шакллантиришдан иборат. Шаҳар кўчалари ва ҳовлиларини ободонлаштиришга ҳар бир аҳоли ва ташкилот ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Астанага 1,7 миллион сайёҳ келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар