Астана шаҳрининг янги бош режаси тақдим этилди

«Ҳозирда бош режа лойиҳаси келишув босқичида. 2016 йилги амалдаги бош режа 2030 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади ва 1 миллион 220 минг кишига мўлжалланган. Бироқ, 2022 йил бошида шаҳар аҳолиси 1 миллион 240 минг кишига етди. Аҳолининг йиллик ўсиши 50 минг кишидан ошади. Шу муносабат билан аҳоли сонининг кўпайиши ҳисобга олиниб, янги бош режа фойдаланишга топширилди», – деди «Астана бош режаси» илмий-тадқиқот лойиҳалаш институти МЧЖ директори ўринбосари Серик Абдураҳмонов.
Унга таъкидлашича, бош режага кўра, шаҳар хизмат кўрсатиш ва ҳаётни таъминлаш учун 148 та режалаштирилган секторларга бўлинган.
«Режалаштирилган сектор - бу бир нечта турар-жой массивларидан иборат катта шаҳар майдони. Режалаштирилган сектор принципи - умумий таълим мактаблари ва болалар боғчаларининг пиёда борадиган масофада бўлиши, болаларнинг катта тирбандликдаги шаҳар магистралларидан ўтишига йўл қўймаслик, шаҳар аҳолисини, шу жумладан болалар ва қарияларни, ҳаракатланиш имконияти чекланган аҳоли гуруҳларини хавфсиз юриш радиусида хизмат кўрсатиш объектлари билан таъминлаш. Умуман олганда, бу ҳамма учун таниш бўлган кичик туманлар. Аммо улар кенгайтирилиб, ҳозирги замонавий ҳаёт шароитларига мослаштирилади. Ушбу тадбирлар шаҳарни барча режалаштирилган секторларда яшаш учун қулай қилади», - деди у.
Серик Абдураҳмоновнинг айтишича, бугунги кунда шаҳарда 133 та умумтаълим мактаби мавжуд. 2035 йилга келиб эса 164 та янги мактаб қурилади. Улардан 2022 йилда 15 та мактаб фойдаланишга топширилди. 2025 йилга келиб 74 та, 2025 йилга келиб 75 та мактаб қурилади.
«Бугунги кунда шаҳарда мактабгача ёшдаги болалар учун 429 та ташкилот фаолият юритмоқда. Бош режада 2035 йилгача 175 та қўшимча болалар боғчаси қуриш кўзда тутилган. Айни пайтда шаҳарда 39 та соғлиқни сақлаш муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бош режага кўра, 2035 йилгача яна 93 та объект қурилади. Бундан ташқари, ҳозирда шаҳарда 11 та ўт ўчириш станцияси мавжуд бўлиб, 2035 йилгача яна 17 тасини қуриш режалаштирилган», - деди Серик Абдураҳмонов.
Муаллиф: Марлан Жиембай