Астана шаҳрида жаҳон ҳарбий оркестрлари чиқиш қилади

ASTANA. Kazinform – Пойтахтнинг 25 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда, «Астана – маданият карвони» ҳарбий оркестрларнинг 1-халқаро ҳарбий-мусиқа фестивалини ташкил этиляпти, дея хабар беради Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

6 июлдан бошлаб, уч кун кетма-кет шаҳарнинг турли майдонларида Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Япония Қуролли Кучлари мусиқа ансамблларининг чиқишлари бошланади. Покистон делегацияси кузатувчи сифатида келади.

Қозоғистон томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Президент оркестри, Қуролли Кучлар миллий ҳарбий-ватанпарварлик маркази марказий ҳарбий оркестри ва Миллий гвардиянинг намунавий кўргазмали оркестри иштирок этади.

5 июль соат 12:00 да Марказий коммуникациялар хизматида Мудофаа вазирлиги вакиллари тадбирнинг хусусиятлари ва мақсадлари ҳақида батафсил сўзлаб беради.

Band Marathon фестивални бошлаб беради. 6 июль соат 19.30 да Есил дарёси соҳилидаги ёзги амфитеатрда бўлиб ўтади.

7 июль соат 20.00 да Астана шаҳрининг турли майдонларида бўлиб ўтадиган шоу томошаси шаҳар аҳолиси учун ўзига хос туҳфа бўлади. Марказий боғда Қозоғистон Президент оркестри ҳамда Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Япония ҳарбий оркестрлари чиқиш қилади.

«Байтерек» монументида Қозоғистон, Россия ва Туркия мудофаа вазирликлари оркестрлари ўз дастурларини намойиш этади. «Хан Шатир» савдо-кўнгилочар марказида Озарбайжон, Хитой ва Қозоғистон Миллий гвардияси оркестрлари чиқиш қилади.

Тадбирлар 8 июлда «Барис Арена» муз саройида гала-концерт билан якунланади. У ерда томошабинлар оркестрлар дефиласи, уларнинг биргаликдаги чиқишлари ва мусиқий сюрпризлар билан қизиқарли мусиқий-театрлаштирилган томошага гувоҳ бўлади.


Сўнгги хабарлар