Астана-Ереван ҳаво қатнови қайта тикланиши мумкин

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Арманистон Республикаси Ҳудудий бошқарув ва инфратузилма вазири Давид Худатян билан учрашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Қазақстан Армения
Фото: Көлік министрлігі

Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва Арманистон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, жумладан, инфратузилмани ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, шунингдек, юк ташиш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Көлік министрі Нұрлан Сауранбаев Армения Республикасының Аумақтық басқару және инфрақұрылым министрі Давид Худатянмен кездесті
Фото: Көлік министрлігі

“Астана-Ереван ва Ақтау-Ереван йўналишларида ҳаво қатновини қайта тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Тез орада авиарейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратади”, — дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканлигини ва ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Сўнгги хабарлар