Аскарларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун барча даражадаги қўмондонлик масъулдир – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Касым-Жомарт Токаев озвучил приоритетные задачи, стоящие перед высшим командованием Вооруженных Сил
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қуролли Кучлар Олий қўмондонлиги олдида турган устувор вазифаларни айтиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги раҳбариятига бошқарув ва ҳарбий органлар тузилмасини такомиллаштириш, ҳарбий хизмат институти захирасини шакллантириш, махсус операциялар ва ҳудудий мудофаа кучларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Қуролли Кучларга рақамлаштириш ва ўз фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда ҳарбий хизматни ўташ учун қулай шарт-шароит яратиш билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг касбий малакасини ошириш, уларга қўйиладиган талабларни оширишга ҳам эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент барча даражадаги қўмондонлик аскарларнинг ҳаёти ва саломатлигини асраш учун масъул эканини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари Қозоғистон-Болгария бизнес-форумида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар