Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади

None
Фото: khovar.tj
DUSHANBE. Kazinform - Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform Khovar агентлигига таяниб.

26 июль куни Ўзбекистон (Бахтиёр Саидов), Тожикистон (Сирожиддин Муҳриддин) ва Туркманистон (Рашид Мередов) ташқи ишлар вазирлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда август ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган уч мамлакат президентларининг саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби, шунингдек, саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилди.


Сўнгги хабарлар